Мактаб остонасига илк бор қадам қўйган ўқувчи борки дастлаб “Алифбе” китобини қўлга олиб, ўқиш ва ёзишни ўргана бошлайди.
Яқинда мактабимизнинг 4-синф ўқувчилари ўртасида “Алифбе” китобининг илк яратувчиси Оқилхон Шарофиддинов таваллудининг 120 йиллиги кенг нишонланиши муносабати билан “Саводимни чиқарган Алифбе” номли суратлар танлови ва “Қадрдоним Алифбе” баёнлар танлови ўтказилди. 24 нафар ўқувчи иштирок этган суратлар танловида 1-ўринга Даврон Ҳазратқулов, 2-ўринга Камрон Зайниддинов, баёнлар танловида 1-ўринга Дилдора Бахриддинова ва 2-ўринга Гавҳарой Баҳриддиновалар муносиб деб топилиб мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.
Ўқувчиларимиз билан келгусида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказишни режалаштириб олганмиз. Мақсадимиз ёш ўқувчиларимизни ҳозирданоқ китобга муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат.
ДилбарАЗЗАМҚУЛОВА,
57-умумий ўрта таълим мактабининг
бошланғич синф ўқитувчиси.