Юртимизда ёши элликни қоралаб қолган кўпчилик онахонларимиз бугунги кунда фарзандлари ардоғида, невараларини суйиб умргузаронлик қилишмоқда. Келинларимиз ибо-ҳаёси, жозибаси ва латофати билан, қизларимиз эсаҳусну-латофати, одоб-ахлоқи, хулқи билан доимо қадрланиб, эъзозланиб келинган. Ҳозирда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган, одам савдосига қарши оммавий кураш кетаётган бир даврда, ўз нафсининг қулига айланиб, аёл деган шарафли ва улуғ номга доғ тушираётганлар онда-сонда бўлсада учраб турганлиги афсусланарли ҳол, албатта.
Дунёда касблар кўп. Ҳар ким ўзи истаган касби бўйича илм олиб, касбининг устаси бўлиши мумкин. Бунинг учун барча имтиёзлар, шароитлар мавжуд. Агарда, Баҳора ҳам шаҳвоний ва нопок йўл билан моддий бойлик орттиришни мақсад қилмай, юқоридаги каби имтиёз ва шароитлардан тўғри фойдаланганида эди, бугун суднинг қора курсисида ўтириб, юзи шувит бўлмасди.
Баҳора Исаева 1968 йилда Булунғур туманида туғилган. Ўрта маълумотли, муқаддам судланмаган, бир нафар фарзанднинг онаси. У салкам ўн йилдан буён М. Камолова, Ш. Нуриллаев, С. Нуриллаев, М. Рахмонова, Н. Мамарахимова каби шахслар ва бошқа гумашталари билан мунтазам равишда аёлларни олиш-сотиш, ёллаш билан шуғулланган. Яъни, Таиланд давлатига олиб бориб, у ерда шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб, фоҳишалик қилиш билан шуғуллантириб, жиноий йўл билан бўлса-да моддий бойлик орттириш мақсадида ушбу гуруҳга бошчилик қилиб келган. Ачинарлиси, Жамила Аҳмедова, Севара Зияева, Шаҳноза Ҳайитова, Элмира Раимова ва бошқа жабрланувчиларнинг барчаси Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрига бориб, Б. Исаеванинг ихтиёрида шаҳвоний ишларни амалга оширишган. Улар Б. Исаевага йўл ва турар-жой харажатлари билан таъминлаганлиги учун тунги клубларда 8000-10.000 АҚШ доллари ишлаб бериб, сўнгра ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлаганликларини тасдиқлашган.
Муборак Рахманова, Мавлуда Камоловаларнинг берган гувоҳлигига қараганда ҳужжатларида чалкашликлари бўлган мижозлар қўшни Қозоғистон, Россия, Украина ва Туркия давлатлари орқали стиккер виза ва визасиз айланма йўллар орқали бориб-келиб турганлигини тасдиқлашди.

Судланувчи Б. Исаева очиқ суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам 2006 йилдан бошлаб Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрига ишлаш учун бориб келганлигини тасдиқлади. 2007-2008 йилларда ўзига Бангкок шаҳридан ижарага хонадон олганлигини ва бу уйда Ўзбекистон Республикасидан келган қизларни ижарага қўйганлигини, уларга бу ерда фоҳишалик билан шуғулланиш учун шароит яратиб берганлигини тан олиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги билдирди.
Суд Б. Исаеванинг муқаддам судланмаганлигини жиноий қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини камайтирувчи ҳолат деб баҳолаб, “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинининг судланувчининг келгусидаги хулқ-атворини ўз назоратига олишини зиммасига олган “Кафолат хати”ни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Пўлат ҒАФФОРОВ.