Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январда “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг 3-бандида географик ва бошқа топономик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш тўғрисида алоҳида қайд этилган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигин ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича бўлимда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Масалан, яқинда тумандаги 1 та майдон, 1 та истироҳат боғи, 93 та қабристон, 125 та номсиз кўчаларни номлаш бўйича туман комиссияси томонидан географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги эксперт комиссиясига тегишли хулоса бериш учун юборилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2021 йил 29 ноябрдаги 01-14-878-сонли эксперт хулосасига асосан Булунғур туманида 1 та майдон, 1 та истироҳат боғи, 66 та қабристон, 85 та номсиз кўчалар номлари ўрганилиб чиқилиб, ижобий хулоса берилди.
Жумладан, Булунғур туманида шу кунга қадар оғзаки равишда ҳужжжатларда номланиб, лекин давлат реестрига киритилмаган Меҳржон МФЙ ҳудудида жойлашган майдон “Марказий хотира майдони” ва Булунғур МФЙ ҳудудидаги истироҳат боғига “Ҳумо” номлари берилди. Туманда 93 та қабристонлар маҳаллий аҳолининг номлаши билан аталиб, кадастр ҳужжатлари қилинган. Лекин, давлат реестрига ушбу қабристонлар киритилмаган. Ҳозирда 93 та қабристондан 66 тасининг номи тўғри деб топилиб, ижобий экспертиза хулосаси олинди. Қолган 27 та қабристонларнинг номини тумандаги географик объектларни номлаш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.
Ғайрат ШАМАНОВ,
туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини
ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.