Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги "Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 34-сонли Қарори билан Давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича малаҳатчиси лавозими жорий этилиб, раҳбарнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилди.
Туманда 2020 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида"ги 295-сонли Қарорига асосан тумандаги 2 та маҳалла фуқаролар йиғини - Каттақишлоқ-1 маҳалласи Алишер Навоий, Соҳибкор маҳалласи Фозил Йўлдош номига, 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 10 та қишлоқ аҳоли пунктлари - Лалмикор маҳалласидаги Эшмантўп қишлоғи Нурли бўстон, Гулобод маҳалласидаги Девонатепа қишлоғи Нурлитепа, Оқтомқуёнчи қишлоғи Фидойилар, Фозил Йўлдош маҳалласида Калтепа қишлоғи Нурҳаёт, Ниёзмат маҳалласидаги Капали қишлоғи Гўзалкент, Кичик Килдон маҳалласидаги Кал қишлоғи Деҳқонобод, Авлиё Парпи маҳалласидаги Чувиллоқ қишлоғи Гулобод, Оқтепа маҳалласидаги Ёмонқуёнчи қишлоғи Янгиҳаёт, Эсонтурди маҳалласидаги Чўчқа тўпи қишлоғи Зарафшон, Элобод маҳалласидаги Янги қора қишлоғи Сайхунобод номларига ўзгартирилди. Шунингдек, 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 604 та номсиз кўчалар ҳамда 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 6 та қонун талабларига жавоб бермайдиган ва 2 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2 та турдош номли кўчалар, халқ орасида оғзаки равишда номланиб, лекин давлат реестрига киритилмаган 4 та зиёратгоҳлар - Эрганакли маҳалласидаги "Хўжа Ҳофиз Меросий" ҳамда "Шероз Қалъа", Хўжамазгил маҳалласидаги "Хўжамазгил ота", Бўдана маҳалласидаги "Ғиштли ота" зиёратгоҳлари, туман марказидаги халқ тилида юритилиб келинаётган Ҳумо истироҳат боғи, Мехржон маҳалласидаги Марказий Хотира майдони ва Фозил Йўлдош ўғли хиёбони, Мингчинор маҳалласидаги Хотира майдони, тумандаги 93 та қабристонлар халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг қарорлари билан тасдиқланиб номланди ва Республика Давлат реестрига киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддаси талаблари асосида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилиши бўйича туман Ишчи гуруҳи томонидан 2022 йил давомида тумандаги 20 дан ортиқ давлат ташкилотлари ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, камчиликлар бартараф этилди.
Шунингдек, туман ҳокимлигида барча иш юритиш қоғозлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида юритилиши таъминланиб, "Э-қарор" электрон платформаси орқали 2020-2022 йил давомида қарор, фармойиш ва Кенгаш қарорлари тўлиқ лингвистик экспертизадан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги ВМҚ-117-сонли Қарорига асосан Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларида 2020-2022 йилларда туман ҳокимлигининг 28 нафар ходимлари малака ошириб, махсус сертификатларга эга бўлди.
Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш ҳамда ижросини таъминлаш йўналишида туман ҳокимлиги ходимларининг ушбу йўналишдаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам равишда ҳар ҳафта жума куни бўлиб ўтадиган ўқув соатларида билим кўникмалари оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддаси талаблари асосида туманда жорий йилнинг 2022 йил давомида ҳар бир маҳаллада профилактика инспектори, маҳалла раиси ва ҳудудий солиқ нозирлари иштирокида ишчи гуруҳи шакллантирилиб, барча ташқи ёзувлар хатловдан ўтказилди.
Хатлов натижаларига кўра, туман бўйича жами 750 та ташқи ёзувлар мавжудлиги (хорижий тилда ёзилган таш-қи ёзувлар 450 та, хато билан ёзилган ташқи ёзувлар 300 та), шундан, олиб борилган тушунтириш ва тарғиботлар натижасида ўзгартирилган ташқи ёзувлар 650 та (хорижий тилда ёзилган ташқи ёзувлар 350 та, хато билан ёзилган ташқи ёзувлар 300 та, 87 фоиз) ишчи гуруҳи томонидан жойида олиб ташланиб, 100 тасини қонун талабларига мувофиқлаштириш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди.
Ғайрат ШАМАНОВ,
туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.