Таъкидлаш жоизки, жамиятни турли йўлар билан ўз исканжасига тортадиган, демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказадиган, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келадиган, ҳаёт сифатини ёмонлаштириб, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарасини йўққа чиқарувчи иллат - коррупциядир.
Коррупция маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
Барчангизга яхши маълум, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Шу боисдан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг негизида халқ манфаатларининг устунлигини таъминлашга эришиш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашни йўлга қўйиб, авваламбор коррупциянинг оқибатларини бартараф қилишдан кўра, унинг олдини олиш чораларини кўриш муҳим аҳамият касб этади.
Жамиятимизда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда афсуски, коррупция иллати ҳам ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлиб келмоқда.
Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда, бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвеститция муҳитни яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди.
Жумладан, ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, мактабгача таълим ва таълим, тиббиёт, банк, давлат харидлари, сув таъминоти, электр энергияси ва табиий газ, солиқ, экология каби соҳаларда коррупцияга дуч келинаётганлиги энг аянчли ҳолдир.
Таҳлилларга кўра, дунё иқтисодиёти ҳар йили коррупциядан 2,6 трлн. доллар зарар кўрмоқда. 2021 йилнинг 10 ойи давомида 5.317 (2020 йил 10 ойида 3.487 та)та жиноятлар рўйхатга олинган бўлиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан ўртача 130 тани, шундан коррупцион жиноятлар жорий йилнинг 10 ойида 322 (103) тани, ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан ўртача 10 тани ташкил этмоқда.
Мазкур жиноятлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 2021 йилнинг ўтган 10 ойи давомида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари томонидан 21 та, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан 26 та, банк соҳаси ходимлари томонидан 20 та, халқ таълими ходимлари томонидан 19 та, мактабгача таълим соҳаси ходимлари томонидан 16 та, ҳокимлик ходимлари томонидан 14 та, бандлик бошқармаси ходимлари томонидан 8 та, ергеодезия кадастр ходимлари, энергетика, яъни газ ва электр энергияси таъминоти соҳаси, солиқ соҳаси ходимлари томонидан 7 тадан, олий ва ўрта махсус таълим соҳаси ходимлари томонидан 6 та, сув хўжалиги соҳаси, жисмоний тарбия ва спорт, маданият соҳаси ходимлари томонидан 4 тадан, қурилиш соҳасида 3 та, молия соҳаси ходимлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ва адвокатлар томонидан 2 тадан, санитария-осойишталик марказлари, мажбурий ижро бюроси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, нотариуслар, божхона ходимлари, суд ходимлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари, Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари томонидан 1 тадан жиноятлар содир этилган.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан 116 та, давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан 13 та, нодавлат-нотижорат ташкилоти ходимлари томонидан 2 та жиноятлар содир этилган.
Таҳлил давомида, жорий йилнинг фақатгина 10 ойи мобайнида солиқ, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва халқ таълими, маданият, ички ишлар, банк соҳаси ҳамда молия ходимлари ва адвокатлар томонидан содир қилинган коррупциявий жиноятлар, бу соҳа вакиллари томонидан 2020 йилнинг 12 ойида содир қилинган жиноятлар сонидан ошиб кетган.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари орасида ҳам коррупциявий жиноятлар ҳамон содир этиб келинаётгани барчамизни бирдек ташвишга солмоқда. Хусусан, 2021 йилда Ургут туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика инспектори О.Негматов фуқаро Ғ.Низомовга нисбатан ёзилган С.Ҳамдамовнинг аризасини ижобий ҳал қилиб беришлик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилиб, 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Мамлакатимизда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини тўлақонли таъминлаш борасида бир қатор кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигига қарамай айрим мансабдорлар томонидан ер майдонларини талон-тарож қилиш ҳолатлари давом этиб келинаётганини кечириб бўлмайди.
Қурилиш соҳаси ҳам коррупциялашган соҳалардан бири бўлгани, охирги йилларда бу борада амалга оширилган сифатсиз қурилишлар оқибатида кўплаб фуқароларимиз ва давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлгани барчамизга бирдек маълум.
Банклар, электр энергия ва газ таъминоти корхоналари фаолиятини ислоҳ қилиш мақсадида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганига қарамасдан, ушбу соҳа мансабдор шахслари томонидан давлат ва банк маблағларини ўзлаштириб келишганлиги иқтисодиёт равнақига салбий таъсир қилмасдан қолмайди.
Бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари эса айрим ҳолларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ўрнига аҳолини ҳимояси учун ажратилган кредит маблағларини талон-тарож қилиб келишган.
Жумладан, 2020 йилда Пастдарғом тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Д.Шоназаров 2 нафар ходимлари билан камбағал оилалар тоифасига кирмаган 26 нафар фуқароларга иссиқхона қуриш ва сув насослари олиш учун 99 млн. сўм субсидия маблағлари берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тузиб, ажратилган пул маблағларини ўзлаштирган.
Бундан ташқари, Д.Шоназаров марказнинг 33 нафар моддий ёрдамга муҳтож бўлмаган ходимлари номидан сохта ҳужжатларни банкка тақдим қилиб, мукофот пули сифатида жами 224 млн. сўм нақд пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат қўзғатилган жиноят иши тергови натижасида унга нисбатан суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хафли.
Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чекка энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлди.
Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Албатта, бажарилган ишлар салмоқли. Аммо биз кечаги қилган ишимизнинг натижасига маҳлиё бўлиб қолсак, эртанги ишимизнинг якуни биз кутганчалик бўлмаслиги табиий.
Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилига киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.
Адолат устувор бўлган мамлакатда эса тараққиёт, халқ фаровонлиги, ислоҳотлар самараси таъминланади.
Шу боис, мамлакат тараққий этиши ва ундаги халқ фаровон яшаши учун барчамиз бирдек масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз, тараққиёт кушандаси бўлган бундай салбий иллатга қарши муросасиз курашда фаол бўлишдан чўчимаслигимиз лозим.
Зеро, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборотни хабар қилувчи шахслар рағбатлантирилади ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга асосан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлиши кафолатланади.
Қонунга асосан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Ф.А.УСМОНОВ,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.