Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Ҳозирда мамлакатимизда бу иллатга қарши жиддий кураш кетмоқда.
Хусусан, божхона органларида ҳам бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Биргина Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-май ойлари давомида шахсий таркиб билан коррупцияга қарши курашиш мавзусида мутахассислар иштирокида жами 21 маротаба маърузалар қилиниб, ходимлар билан 48 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Олиб борилган тушунтириш ишларига қарамасдан ўтган давр мобайнида ижро интизомини бузган 15 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Божхона органларида қонучилик ва хизмат интизоми талабларига риоя этилиши, божхона назорати ва расмийлаштирувини қонуний ва сифатли амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида 28 маротаба хуфиёна ва ошкора текширувлар ўтказилган.
Ўтказилган хуфиёна ва ошкора текширувлар натижасида хато-камчиликларга йўл қўйган 11нафар ходимга турли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” узлуксиз ишлаб турибди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати