Қувонарлиси шундаги коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари тобора ошиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида 132,34 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 54,61 млн. АҚШ долларига ёки – 41,2 фоизга кўпайиб, 186,95 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Экспорт қилинган товарлар асосан:
Тўқимачилик маҳсулотлари – 47,7 млн. АҚШ долл ёки 25,5%;Мева-сабзавот махсулотлари – 46,7 млн. АҚШ долл ёки 25,0%;
Калава ип – 19,1 млн. АҚШ долл ёки 10,2%;
Транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 17,3 млн. АҚШ долл ёки 9,2%;
Озиқ-овқат маҳсулотлари – 15,2 млн. АҚШ долл ёки 8,2%;
Ҳайвонлар учун озуқалар – 9,9 млн. АҚШ долл ёки 5,3%;
⚙Металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 9,9 млн. АҚШ долл ёки 5,3%;
Бошқа маҳсулотлар –24,7 млн. АҚШ долл ёки 13,2% экспорт расмийлаштирилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати