Жорий йилнинг ярим йиллик якунига кўра Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 132,70 млн АҚШ доллари миқдорида товарлар эскорти ҳамда 478,33 млн АҚШ доллари миқдорида товарлар импорти амалга оширилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида жами 19 074 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.
Агар товарлар экспорти кесимида таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, жами 145 705,41(тн) вазнда, 132 704,02 минг АҚШ доллари миқдорида, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 71 223,88(тн) вазнда, 50 853,39 минг АҚШ миқдорида амалга оширилган. Товарлар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Хитой, Афғонистон, Ироқ, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон ва Белоруссия ва каби давлатларга экспорт қилинган.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан асосан, мева-сабзавот, тўқимачилик, озиқ-овқат, ҳайвонлар учун озуқа, қишлоқ хўжалиги, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар, фармацевтика, металлар, резина ва ундан тайёрланган буюмлар, калава ип, тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари, оёқ кийимлар каби товарлар экспорт қилинган.
Импортда эса жами 406 366,58(тн) вазнда, 478 332,25 минг АҚШ доллари миқдорида, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 478 332,25(тн) вазнда, 25 262,71 минг АҚШ доллари миқдорида амалга оширилган. Товарлар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Хитой, Афғонистон, Ироқ, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон ва Белоруссия ва каби давлатларидан импорт қилинган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати