унинг бу турларини истемол қилмаслик керак
Қўзиқоринларнинг заҳарсиз турлари инсон организми учун жуда фойдали бўлиб, озуқа хусусияти бўйича мева ва сабзавотлардан қолишмайди. Қўзиқоринлар серёғин баҳор ва куз фаслларида туманимизнинг тоғли, қир олди ҳамда яйловларида кўп учрайди.
Оқ девонателпак, мухамор каби қўзиқоринлар жуда заҳарли ҳисобланади. Уларнинг асосий белгиси "телпаги" нинг таги қора, танаси ингичка, айримларида эса ҳар хил доғлар бўлади. Бундай қўзиқоринларни истеъмол қилиш ҳаёт учун жуда хавли. Негаки, бу қўзиқоринлар узоқ қайнатилса ҳам, қовурилганда ҳам заҳарли хусусиятларини йўқотмайди.
Қўзиқориндан заҳарланган кишида 9-12 соатдан кейин кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ аломатлари пайдо бўлади. Қўзиқориндан кучли заҳарланганда эса бемор алаҳсирайди, кўз қорачиғи кенгайиб, қўл ва оёқ мускуллари тортишади ҳамда ҳушини йўқотади. Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ўз қўлимизда бўлиб, қўзиқориндан заҳарланишдек нохуш ҳолатлар юз бермаслиги учун бу борада эҳтиёткорлик билан иш тутиш лозим. Қўзиқоринларнинг фарқини билмайдиганлар уларни асло истеъмол қилмасликлари керак.
Улуғбек ҲАСАНОВ,
туман СЭО ва ЖСБ жамоатчилик билан ишлаш
бўлими шифокори.
бўлими шифокори.