шу йўл билан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш
Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан камситишни бартараф этиш, уларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини таъминлаш нафақат миллий ёки ҳудудий миқёсда аҳамият касб этади, балки, айни замонда мамлакат ҳукуматининг бу борадаги устувор вазифаларига киради. Бош қомусимизда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳақида алоҳида модда киритилган бўлиб, хотин-қизларга таълим олиш, касбий тайёрланиш, иш, меҳнат учун рағбатланиш ва хизмат юзасидан кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятлар яратилади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1967 йил 7 ноябрда қабул қилган Аёлларга нисбатан камситишларни бартараф этиш Бутунжаҳон декларациясининг 1-моддасида “Аёлларга нисбатан камситиш, уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини рад этиш ёки чеклашга олиб келадиган ҳолатлар қайд этилса ўз моҳиятига кўра адолатсизлик бўлиб, инсон қадр-қимматига қарши жиноят содир этилган ҳисобланади”, деб таъкидланган.
Сўнгги йилларда бу борада мамлакатимизда қатор номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва такомиллаштирилди.
Айниқса, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янадакучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари мамлакатимиздахотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳимояси борасида муҳим дастуриламал бўлди. Уларда гендер тенгликка хилоф бўлган барча чекловлар, хатти-ҳаракатлар тўлиқ тавсифланди.
Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига кўра, қуйидагилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди:
-аёллар учун ҳомиладорлик, туғиш ва кўкрак сути билан боқиш даврида махсус шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдаги фарқларни белгилаш;
-Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибга кўра ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;
-эркаклар ва аёллар репродуктив саломатлигини асраш билан боғлиқ меҳнат муҳофазасини ўзига хос хусусиятлари;
-эркаклар ва аёлларнинг пенсия ёшидаги тафовутлар;
-қонунчилик асосида жамиятнинг барча жабҳаларида эркаклар ва аёлларнинг тенглигини таъминлашга қаратилган вақтинчалик махсус чора-тадбирларни белгилаш;
-қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатадиган бошқа чораларни тартибга солишдаги фарқларни белгилаш.
Шу билан бирга мамлакатимизда жамият ва давлат ишларини бошқариш, сайлов жараёни, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя, шунингдек, давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида аёллар ва эркакларнинг тенг иштироки кафолатланади. Жумладан, оилавиймуносабатлар соҳасидаги эркаклар ва аёллар ҳуқуқларининг тенглиги:
-эркаклар ва аёллар никоҳининг ихтиёрийлигига;
-мажбурий ва эрта никоҳларга йўл қўймасликка;
-эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари тенглигига;
-оила ичидаги низоларни ўзаро келишув бўйича ҳал қилишга;
-уйдаги меҳнат хусусида эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг тенглигига;
-вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини, оналик, оталик ва болалик ҳимоясини таъминлашда тенг иштирок этишга асосланган.
Меҳнат муносабатларида эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамдаимкониятларини таъминлаш мақсадида иш берувчи қуйидагиларни таъминлайди:
-ишга ёллашда, бўш иш ўринларини эгаллашда эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятларни;
-тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг иш ҳақини (мукофотни);-малака ошириш, қайта тайёрлаш ва хизматда кўтарилиш учун тенг имкониятларни;
-корхоналар, муассасалар, ташкилотлар тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда ходимларни ишдан бўшатишда эркаклар ва аёллар ҳуқуқларининг тенглигини;
-фарзандлари бор эркаклар ва аёллар учун қулай бўлган оилани қўллаб-қувватлаш бўйича амалиётни жорий этиш ва ривожлантириш, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун қулай шарт-шароит яратишни;
-эркаклар ва аёлларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда саломатлигини сақлашни таъминлайдиган хавфсиз меҳнат шароитларини;
-эркаклар ва аёлларга тенглик асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконини берадиган иш шароитини яратишни;-эркаклар ва аёллар учун меҳнат фаолиятини оилавий мажбуриятлар билан бирга бажариш имкониятини яратиш.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисилига аёл кишининг сайланиши ҳам гендер тенглиги юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётганидан далолат беради.
Б.ҚАҲҲОРОВ,
туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.