Ҳозирги кунда дунё бўйлаб ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда. БТМ Бош Котиби Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш халқаро куни муносабати билан қилган баёнотида “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик глобал пандемия тусини олмоқда... Бу очиқ, ҳаққоний ва барқарор ривожланиш йўлидаги жиддий тўсиқдир”, – дея таъкидлаган эди.
Ҳар йили бутун дунё бўйлаб “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” номи остида тадбирлар ўтказилади. Ушбу тадбирларда аёлларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларига зид ҳаракат эканини ифодаловчи фикр билан рамзий боғланган икки воқеа 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш кунида бошланиб, 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида якунига етади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш мақсадида глобал интилиш ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Инсонга, шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслик Ўзбекистон Республикаси Қонунларида мустаҳкамланган. Жиноят кодексида инсоннинг, шу жумладан, аёллар ва қизларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жинсий эркинлигига қарши йўналтирилган жиноятлар учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Ж.ГАЙБУЛЛАЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси.