Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунда ҳам чиқади деганларидек, айрим уддабурон тадбикорларнинг божхона тўловларидан қочиш мақсадида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш йўли билан мўмай даромад орттириш нияти пучга чиқди.
Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган хусусий корхоналардан бирининг номига Туркия давлатидан қиймати 15 180,48 АҚШ доллари, оғирлиги 20 920,0 кг бўлган “Влажные гигиеническое салфетки, пропитанные косметическими ароматическимисредствами” номли товари олиб келинади.
Уддабурон тадбиркор белгиланган тартибдаги божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида, божхона ходимига қалбаки ҳужжатларини тақдим этади.
Ҳужжатлардан шубҳаланган божхоначилар товарларнинг ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш мақсадида товарлардан намуна олишиб, комплекс экспертиза тайинланади.
Экспертиза натижасида сертификат бланки қоғози, юк кузатув хужжатлари, муҳр ва штапм излари замонавий техник воситалар рангли пуркама принтер ёрдамида соҳталаштирилганлиги аниқланган.
Товарларнинг ТИФ ТН кодини нотўғри кўрсатилганлиги оқибатида 112 047 467, 24 сўм миқдоридаги божхона тўловлари тўлашдан бўйин товлашга мақсад қилинган эди, аммо...
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. Ҳуқуқбузар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ қонун олдида жавоб беради.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати