14 миллон сўмга яқин қўшимча божхона тўловлари ундириб олинди
Ҳукуматимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи МЧЖ лардан бирининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси Н.С. МЧЖ номига хориждан келтирилган “Запасные части к ткацким станкам” товарини “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштириш учун божхона юк декларациясини “Самарқанд” ТИФ божхона постига тақдим этади.
Божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилганда божхона юк декларациясида кўрсатилган “Запасные части к ткацким станкам” товари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 сентябрдаги Ф-5048-сонли Фармойиши асосида “Қўшилган қиймат солиғи”дан нотўғри имтиёз берилганлиги маълум бўлди.
Натижада жами 14 миллон сўмга яқин миқдорида қўшимча божхона тўловлари қайта ҳисобланиб, давлат бюджетига ундириб олинишга эришилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси