БУЛУНҒУР МАҲСУЛОТЛАРИ ХОРИЖДА
1 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулот экспортга йўналтирилилди.
Жумладан, “Булунғур-Сандвик” МЧЖ экспортбоп маҳсулот етиштириш, уни саноат асосида қайта ишлаб, экспорт қилишга ихтисослаштирилган йирик кластер корхоналаридан бири саналади. 2019 йилда корхона томонидан 5 млн 955 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари Россия, Германия, АҚШ сингари кўплаб давлатларга экспорт қилинган. Мамлакатимизда коронавирус пандемияси асоратларини бартараф этиш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини янадаюксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш юзасидан жорий йилда 8 млн АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспортга чиқарилиши режалаштирилган.Ҳозирга қадар, 1 млн 579 минг АҚШ доллари миқдоридаги карам, исмалоқ, шивит, лук-порей сингари маҳсулотлар АҚШ, Россия, ва Европа давлатларига экспорт қилинган.
Кластер корхонаси томонидан Булунғур туманида 341 гектар, Тайлоқ, Ургут ва Жомбой туманларидаги фермер хўжаликларига қарашли 1 минг 100 гектар ер майдонида булғор қалампири,карам, лук-порей сингари экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парваришланмоқда.
Айни кунларда корхонага ўрнатилган замонавий ускуналарни 75 нафар маҳаллий ёшлар бошқармоқда. Уларнинг меҳнати эвазига қизил лавлаги, булғор қалампири, лук-порей, карам маҳсулотлари қуритилиб қадоқланмоқда. Агрокластер томонидан маҳсулотларни йиғиштириб олиш учун 250- 300 нафар ёшлар мавсумий ишга жалб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва Булунғур тумани бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан сифатли ва юқори ҳосил олиш юзасидан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши доимий мониторинг –таҳлил қилинмоқда.
Инспекция органлари ходимларининг бевосига кўмаги билан қишлоқ хўжалиги экинлари сифатли парваришланиб, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланилмоқда. Бу эса сарф –харажатларни камайтириш билан бир қаторда экспортбоп қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш имконини бермоқда.
Н.РАСУЛОВ,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясининг
Булунғур тумани бўлими бошлиғи,
А.ХУДОЁРОВ,
Бошқарма ахборот хизмати раҳбари