“КАННАБИС”- “ЗАҲРИ ҚОТИЛ”
Мана бир неча асрлардан бўён инсониятнинг бир қисми гиёванд моддаларини истеъмол қилиб келаётган бўлса, шунча йиллардан буён унга қарши кураш ҳам олиб борилмоқда. Аммо, қанчалик бу офатдан халос бўлишга урунишлар бўлмасин, у бутун ер юзи бўйлаб авжланиб, ҳаракат қилаётгани жуда аянчлидир.
Минг афсуски, миллий қонунчилигимиз асосида гиёванд моддаларни етиштириш, сотиш ва тарғиб қилишга қонунларда қандай жазо қўлланилганлигига қарамасдан орамизда гиёванд моддаларни истеъмол қилувчилар, сотувчи инсонлар ҳамон учраб турмоқда.Ана шундай “заҳри қотил”ни етиштирувчи шахслардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Пайариқ туманида ўтказилган“қорадори-2020” тадбири натижасида фош бўлди.

Тадбир давомида фуқаро У.С.нинг яшаш хонадони ва қўшимча даламайдоналари ораси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, бўйи тахминан 25-30 см.лар бўлган жами 170 туп яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлатимизда айни пайтда гиёвандликка қарши кураш борасида изчил сиёсат юритиб келинмоқда. Бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли амалга ошириш муҳим ўрин тутмоқда. Аҳоли айниқса ёшларимиз орасида оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиш, тушунтириш ишлари олиб бориш ҳар биримизнинг давлатимиз ва шундай гўзал ва буюк юртда ўсиб келаётган ёш авлод олдидаги бурчимиздир.
Шундай экан, инсонийлик қиёфасини бутунлай йўқотган, тинчлигига раҳнамо, ўлим таҳликасини солишга уринаётган “заҳри қотил” яъни оғуфурушлар дунёнинг қайсидир бурчагида ҳали ҳам бор экан, биз ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз, гиёвандликка ва ёмон иллатларга қарши барчамиз тенг курашишимиз лозим.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати