Карантин даври – кучайтирилган тартиб демакдир!
Карантин қоидалари юмшатилмоқда, аммо ҳушёрликни унутмаслигимиз шарт! Бугунги пандемия шароитида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бир қатор Фармон ва Қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларнинг тадбиркорларгам қўлланилиши ҳолати бизнес-омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Республика Махсус камиссияси Қарорига асосан жорий йилнинг 5 ва 15 июнидан бошлаб “яшил худуд”ларда кўплаб тадбиркорлик йўналишларига рухсат берилмоқда. Шу сабабли, тадбиркорлардан ўз фаолиятлари даврида белгиланган карантин талаблари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.
Анвар ҲАСАНОВ,
вилоят Давлат санитария-эпидемиология
назорати бошқармаси туман филиали мудири.
Бунёд ХОЛМАТОВ,
Бизнес-Омбудсманнинг вилоятда фаолият юритувчи
бош инспектори.