ШАХСИЙ ТАРКИБ ДАВЛАТ АРХИВИ
ҳужжатларни асрайди
ҳужжатларни асрайди
Ўтган давр мобайнида архив иши ва иш юритиш соҳасида зарур инфратузилма яратилди. Архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ижобий натижаларга эришилди.Муайян интеллектуал ва технологик салоҳият шакллантирилди.
Миллий архив фонди Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳаиятга эга бўлган архив ҳужжатлари билан бойитилди. Жумладан, Булунғур туман шахсий таркиб-давлат архивида ҳам замон талаблари асосидаги бир қанча ишлар амалга оширилди.
- Архивимизда 1931-2017 йиллардаги шахсий таркибга оид 27000сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда, - дейди архивчи Холбой Жўлбеков. - Шу бугунги кунгача архивимизга 820 та сўровнома тушди. Шундан 770 та сўровларга аниқ ва пухта жавоблар берилди.
Раббим ҲОТАМОВ.