ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАРТИБ
Аҳолини уй жойга бўлган эхтиёж ва талабларини яхшилаш мақсадида 2020 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор асосида квартираларни хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисизжисмоний шахсларнинг эхтиёжига кўрабирламчи уй жой бозорида сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан ипотека кредитлари ажратишга рухсат берилди.
Жисмоний шахслар учун тайёр ҳолда бўлмаган яьни пардоз ишлари амалга оширилмаган квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларининг энг кўп миқдори белгиланди.

Агарда уй жой олишни истагида бўлган жисмоний шахслар қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 млн сўмдан 320 млн сўмгача, шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 млн сўмдан 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 млн сўмдан 320 млн сўмгача, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 2 хонали квартиралар учун 198 млн сўмдан 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 млн сўмдан 352 млн сўмгача ипотека кредитлари олиш имконига эга бўлдилар.
Шунингдек ипотека кредитлари муддати ўн беш йилдан йигирма йилга узайтирилди.
Қарорнинг афзалликларидан бири шахарларда хусусан Тошкент шахрида қурилган квартиралар учун дастлабки бадал билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидиялар тўланиши белгиланди.
Ғ.Якубов,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи