энди ҳокимлик томонидан кўриб чиқилмайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сонли “Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бу Қарорда фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалашириб, уларга бир қанча енгилликлар жорий қилинганлигини кўришимиз мумкин.
Жумладан, субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.
Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари субсидия.идм.уз дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
- ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
- олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
Нуриддин АБДИЕВ,
туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.