Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишга киришилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганлиги фикримиз исботидир. Ҳозирги вақтда нафақат тадбиркорларга, шунингдек аҳолига ҳам зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш мақсадида мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олган Халқ қабулхоналари ҳузурида давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди. Туманимизда фаолиятини бошлаган давлат хизматлари маркази ҳам ана шу тармоқнинг бир бўғини саналади. Эндиликда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб аҳолининг долзарб эҳтиёжлари асосида шакллантирилган тегишли рўйхат асосида туман давлат хизматлари маркази томонидан 70дан 100тагача турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилаяпти. Аҳоли бу хизматлардан фойдаланиб, ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлмоқда.
Асқар АБДУЖАЛИЛОВ,
туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.