Туман аҳолиси сони 2018 йил 1 апрель ҳолатига 179,5 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 621 кишига ёки 0,3 фоизга ўсган.
Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 40,3 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 22,5%), қишлоқ аҳолиси сони 139,2 минг кишини (77,5%) ташкил этди.
2018 йил январь-март ойларида 903 нафар бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 20,4 промиллени ташкил этди. Туғилиш даражасининг кўпайиши ўтган йилга нисбатан 19,7 промилледан 20,4 промиллега ошди. Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига вафот этганлар 202 нафарни ташкил қилиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди.
Туман статистика бўлими.