Инсонҳаётда ҳамиша орзу-ҳавасларбилан яшайди. Уларнинг амалгаошишини ўз оиласи, яқинлари вафарзандлари манфаатлари билан боғлайди. Таълим ва тарбия оилада ҳам, маҳаллада ҳамэнг аввало аёлларгаишониб топширилганига тарихда мисоллар кўп. Амир Темур бобомиз ҳам ўз фарзандлари ва набираларининг тарбиясиниБибихонимга ишониб топширган.
Асрлардавомида муқаддас сақлабкелаётганимиз - шарқона муомалава муроса қилиш одобларимизборлигига қарамасдан, уларни бир четга суриб, арзимагансабабларни рўкач қилиб,жанжаллашадиган ва оқибатдабеайб айбдор бўлибқолаётган фарзандлар, ажрим билантугаётган қайнона-келин ёкиэр-хотиннинг муросасизликлари, бунинг оқибатидарўзғорда қут-барака учибкетаётганлигини кўриб юрагинг ачишибкетади. Айбни фақаткелинларга ҳам ағдараверишнитўғри деб билмайман. Қайноналаримиз ёшкелинлардан кўп нарсаларниталаб қилишади. 18-19 ёшликелиннинг ҳали ҳаётдатажрибаси йўқ, уйида у-буишларни бажариб юргандир. Овқат қилгандир, кир ювгандир, ҳовли супургандир,лекин буларнинг бариниу отасининг уйидақилган. Ҳар бир қилган юмуши учунрағбат олиб турган. Чунки, ҳар бир ота-онага ўз боласинингмуваффақияти тез кўзга кўринади-да.
Қайнонанингуйида у ҳамма ишларнибекаму-кўст бажарса ҳамбарибир малакали қайнонанингимтиҳонидан ўтиши жудақийин. Чунки, қайнонаҳамма юмушларни ўз нуқтаи-назари билан таҳлилқилади, иш кўнглидагидайбўлмаганда арзимаган ишдан жанжалчиқади. “Онанг ҳечнарсани ўргатмабди, у ишни чалабажарибсан, бу иш ундайбўлибди”, деб унинг нафсониятигатегадиган гаплар қилади. Бу гаплар албатта, ёш эр-хотиннинг муносабатларига ҳам путур етказади.
Азизқайнонажонлар, келинларни ўзқизингиздай кўринг, уларҳали новда, Сизқаёққа бурсангиз шуёққа қараб ўсади. Қайнона ўзкелинига устоз бўлиши керак.Моҳир устоз шогирдиниўзининг қолипига солиб,ажойиб уста яратади. Келинкелганидан “ҳамма юмушни келинқилиши керак”, деганақида бор бизнинг ичимизда. Йўқ, қизларимизниуларнинг ёнига қўяйлик,юмушларни биргаликда бажаришсин.Ўзимиз ҳам уларгақарашишимиз керак. Ахир рўзғордагиҳамма юмушга малакасийўқ келинчак қандайулгуради? Бу ёғини ҳамҳисобга олишимиз керак.Вақт ўтиб фарзандли бўлади,боланинг кир-чири, овқат, рўзғор ишлари, бу ёқда турмуш ўртоғининг кўнглига қараш... Бизнингарзимаган сабабни рўқачқилиб келинни айбдорқилишимиз йиғилиб-йиғилиб портлашгасабаб бўлади. Шундан кейинкелин ҳам “исён”кўтаради. У ҳам ҳақ-ҳуқуқиниталаб қилади. Натижада,битта оиланинг ҳаётижар ёқасига борибқолади. Ўз фаолиятим давомида оилаларни ўрганиш, уларнинг ижтимоийҳаётини кузатиш давомидаоилаларда туғиладиган низоларнингтўқсон фоизи арзимагансабаблар эканлигига гувоҳ бўляпман. Бунинг жабрини эсафарзандлар тортишади.
Кўп келинлиқайноналарга шундай мурожаатқилмоқчиман:
Қайнонажонлар,аррани тенг тортинг, ҳамма келинларингизни бараваркўринг, бу ҳаракатингиз билановсинлар ўртасида ҳамтаранг вазият юзага келишигаимкон яратманг, токи улар бир-бирларига ёв бўлиб қолишмасин. Тўғри, ҳаммасиҳам кўнглингизга бирхил ёқавермас, лекин буни уларга сездирманг, айбларини бир-бирининголдида юзига солманг, секингина ўзларигаайтинг, улар эса бундан ўзларихулоса чиқарсин.
Ҳозирги пайтдакелинларнингўқиган-ўқимаганига қараб ҳаммуомала қилиш ҳолатларимавжуд. Чунки, ўқиган келинишлайди, рўзғорнинг бир томонини кўтаради. Ўқимаган келинчи...у рўзғорингизга фойдакелтирмаяптими? Ҳовли супурган ким? Уйдаги болаларниким назорт қилади? Янаўқимаган келин, кундузги ҳаммаюмушлар унинг гарданида. Ахир шу келиннинг фойдасикўпроқ тегмаяптими? Буни танолишни хоҳламаймиз, чунки ойохирида келадиган пул ўлгурҳаммасини босиб кетади.Оилада одил қайнонабўлиш ҳаммага ҳамнасиб этавермайди.
Оилада пайдо бўладиган жанжалларгасабаб бўладиган яна бирмисолни келтириб ўтмоқчиман. Аксарият оилалардагижанжалларга отасининг уйига қайтибкелган қизлар ҳамсабаб бўлиб қолишмоқда.Улар ўзларининг оиласинибарбод қилганлари етмагандайбу ерда ҳамоила тинчлигига раҳнасолишмоқда. Ҳар биришга аралашавериш, келинларниназарга илмаслик, қилдан-қийиқахтариш... буларнинг барибоя айтганимдай портлашгасабаб бўлади.
Ҳамма келинларни ҳамоппоқ деёлмаймиз, қарс иккиқўлдан чиққанидай улардаҳам айб бўлиши табиий. Муросаи-мадора қилмаслик, бетгачопарлик иллатлари ҳамборки, буларни шарқонаоилада тарбия кўргандеёлмаймиз. Рўзғордабўладиган етишмовчиликлар, турмуш қийинчиликларига осонгинабўй бериб қўйишади. Сабр-қаноат дегантушунчани унутиб қўйишмоқда. Ахир ҳаммашароит дарров муҳайёбўлиб қолмайди. Халқимизда бежиз “Сабр қилсанг ғўрадин ҳалво битар”, деган нақлпайдо бўлмаган. Йиллардавомида сабр биланкутиш керак. Бунинг учунмеҳнат қилиш керак.Уларнинг сабрсизликлари сабабтезроқ бойиб кетишмақсадида турмуш ўртоқларичет элларга борибишлашга мажбур бўлмоқда. Натижада, болаларсоғинч азобида қийналишади. Келинларнингўзлари ҳам ҳаммасиэмас албатта, буайрилиққа бардош беришгакучлари етмаяпти. Нотўғрийўлга кириб қолишяпти.
Ишфаолиятим давомида яна шу нарсаниҳазм қилолмаяпман, аксарият ёшларимиздасавод ҳаминқадар. Тараққиётжадаллашиб давом этаётганбир пайтда оддийгинаариза ёзсалар ҳам унданкамида ўн бешта хатотопасиз. Бундай ёшлар қаерда таълимолишган.? Бошланғич синфларда қандайсабоқ олишган? Буларниўқитган ўқитувчилар қаергақарашган? Шу даражада саводсиз бўлиб кетдикми?Бизнинг авлодларимиз буюколимлар, Берунийлар, Навоийлар, Нодиралар, Зебунисолар авлодишу даражага келибқолдими? Саволлар кўп, лекин жавобчи..?
Азизкелинжонлар! Сизлар бизнинг келажагимизнитарбиялайсиз. Сизларданўтиниб сўраймиз, ҳаётгаенгилтаклик билан қараманг. Болалар Сизнинг тарбиянгиздан шаклланади,уларнинг уй вазифаларини бажаришларигаСиз масъулсиз. Сиз ҳамўз билимингизни оширибборинг, газета-журналлар ўқинг,бадиий китоблар мутолаақилинг, саводхонлигингизошади, фарзандингиз олдидамулзам бўлиб қолмайсиз. Уларнингберган саволлари жавобсизқолмайди. Бу ерда нафақаткелинлар, балки йигитларимизда ҳамбундай ҳолатлар бараваручрайди. Сизлармаънавиятли-маърифатлибўлсаларингиз, ўрталарингиздаги низоларҳам ўз-ўзидан барҳамтопади. Чунки, Сизкитоб ўқишга юзбурсангиз жуфтингизда ҳамбунга қизиқиш ортади.Натижада жанжаллашишга вақтқолмайди.
Ҳурматли эркаклар, оила устунлари! Сизлар ҳам кўчага чиқиб зўркелса улфатларингиз билан “яримта” бўлишмайсиз, ўрнига биттакитоб олинг. Бубилан келажагингизнитаъминлайсиз, фарзандларингизнингбилим олишга иштиёқиошади. Ўқиган инсондан ҳечқачон ёмонлик чиқмайди, қийинчиликларга сабр-бардошлибўлади. Ҳозирда оилавий низоларнингаксариятийигит-қизларимизнинг билимсизлигидан келибчиқяпти. Китоб эса ўқишмушоҳада қилишга ўргатади.
Лола СУЛТОНОВА,
“Бўдана” МФЙ диний, маъанавий-маърифий ва ахлоқий
тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.