“Коррупция” лотинча сўз бўлиб, «бузмоқ, порага сотилиш, айниш, порахўрлик, заҳарлилик, зарар ва парчаланиш» деган маъноларни англатади.
Жамият учун ушбу жиноятга қарши курашишнинг энг долзарб масалалардан бири бу, у билан карши курашиш хисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун 2017 йил 3 январь куни кабул килинган булиб, унга қарши курашишнинг асосий йўналишлари, бу аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил булиб, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида: “Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди”, деб таъкидлаб ўтганлиги мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этилишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилаётганлигини, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалий ҳаётга тадбиқ этилаётганлигининг ифодасидир.
Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларнинг уйғониши унга қарши курашда самара бермай қолмайди.
Мухтасар айтганда, аҳоли ва жамият орасида бир-бирини тушуниш нафақат тараққиётга, балки коррупция ботқоғини қуритишга хизмат қилади. Бунинг учун эса ўзаро ишончни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш даркор. Ана шундагина луғатимиздан коррупция деган сўзни ўчириб ташлашга бир қадам ташланган бўлади.
Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.
Д.Худойбердиев
Ф.Баходирова
Жомбой туманлараро иктисодий суди ходимлари.