Булунғур туман Давлат хизматлари марказига жорий йилнинг январь-июнь ойига қадар 26816 та давлат хизматлари кўрсатиш бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 443 таси электр тармоқларига тугалланган ҳолда улаш, 70 таси газ таъминоти тармоқларига тугалланган ҳолда улаш, 154 таси объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, 2830 таси наркология диспансери ва руҳий касалликда туриш-турмаслиги тўғрисидаги мурожаатлардир.
Шунингдек, 28 та дори воситаларини чакана реализация қилиш, 9913 та болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича, 1626 та фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш, 1158 та кадастр хизмати, 20 та манзил маълумоти, 1475 та судланган-судланмаганлик ҳақида маълумот, 374 та никоҳни қайд этиш, 128 та туғилганлик ҳақида маълумотнома бериш ҳақида, 117 та архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чикаришга, 920 та СТИР олиш учун, 3816 та электрон рақамли имзо олиш бўйича мурожаатлар бўлган.
Бундан ташқари, туман Давлат хизматлари марказига жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 1400 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан, 459 та юридик шахслар, 21 та фермер хўжалик, 21 та хусусий корхоналар, 194 та масъулияти чекланган жамиятлар, 124 та оилавий корхоналар ва 89 та қайта рўйхатдан ўтган корхоналар, 941 та якка тартибдаги тадбиркорлар, шундан 33 та қайта рўйхатдан ўтган якка тартибдагитадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Камол ҚЎЙЛИЕВ,
Ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш бўлимининг
бўлинмаси бошлиғи.
Жасур МИСИРОВ,
Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
бўлимининг бўлинмаси бошлиғи.