Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев Булунғур туманида фаолият юритаётган экспортёр корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб чиқди.

Корхона ўзида 134 нафар маҳаллий аҳолини, айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаган.
2020 йил ҳамда 2021 йил I-чорак давомида корхона томонидан умумий қиймати 1,9 миллион долларлик қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган.
- Корхонамиз ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратишни режалаштирган. Буни амалга ошириш учун эса барча имкониятларимизни ишга соламиз, – дейди корхона директори Носир Юсупов.
Навбатдаги ташриф манзили “AFROSIAB-MEVA” МЧЖ корхонаси бўлди. 2000 йилда ташкил этилган корхонада мева шарбатлари тайёрланади. Она Ватанимизда пишиб етилган мевалар мазкур корхонага келтирилиб, мазали шарбатлар ишлаб чиқилади. Корхона йилига 7 ва 8 минг тонна мевали шарбатлар ишлаб чиқиш қувватига эга.
Агар таҳтилларга эътибор қаратсак, 2020 йил ҳамда 2021 йил I-чорак давомида корхона томонидан умумий қиймати 10,6 миллион долларлик маҳсулотлар Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинган.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорларга соҳада янги қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, берилаётган енгилликлар тўғрисида тушунчалар бериб борилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати