Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.
Натижада бобо деҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган лимонларга хорижда ҳам талабгорлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Хориж мамлакати савдо дўконлари расталаридан жой олган лимонларимиз қисқа фурсатларда ўз харидорларини топишини албатта қувонарли.
Лимон озуқа моддалари ва витаминларнинг ажойиб манбаи. Лимоннинг нордон ва ўткир таъми инсонни тетиклаштиради ва иммунитетимизга турли вируслар ҳамда касалликлар билан курашишга ёрдам беради. Лимонни айнан пандемия шароитида истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун ҳам жуда муҳимдир.
Бугунги кунда Самарқанд вилояти иссиқхоналарида экспортбоп лимонларни етиштириш тобора ривожланмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг бугунги кунига қадар вилоятдан хорижга умумий қиймати 99,5 минг АҚШ долларлик бўлган вазни қарийб 80 тоннадан зиёд лимон маҳсулотлари экспорт қилинган.
Бунда жонбозлик кўрсатаётган экспортчи корхоналар фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Қувонарлиси шуки, ушбу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари дунё бозорларида ўз маҳсулотлари билан ўрин эгаллашмоқда.
Масалан, вилоятда фаолият юритаётган “SAMARQAND AGRO TRADE LEADER” ва “AZIA METALL PROF” каби корхоналар лимон маҳсулотини экспорт қилишган.

Вилоятдан экспорт қилинаётган лимонлар кўламини давлатлар мисолида кўрадиган бўлсак, асосан Россия, Афғонистон ва Қозоғистон каби давлатларнинг савдо расталаридан ўрин олмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати