Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни“ сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Шунингдек, ҳукумат томонидан агросаноат йўналишидаги вазирлик ва идоралар, шу жумладан,“Ўздавкарантин“ инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига жорий йилнинг 15 октябрь куни ушбу кунга бағишланган мазмунли тадбирлар ташкил этиш топширилган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу иш республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг йиғилишида 15 октябрь - “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилинган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
Булунғур туман адлия бўлими етакчи маслахатчиси