Ўзбекистон Республикаси резидент ва норизидентлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг 2020 йил 27 мартдаги 18-сонли йиғилиши баёнининг 21-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси худудига вақтинча олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтарилиб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларига божхона органларига мурожаат қилган тақдирда истисно тариқасида йиғимлар ҳисобланмасдан ҳамда божхона қоидалари бузилиши ҳолатлари юритилмасдан 2020 йил 1 июнь кунига қадар республикадан олиб чиқилишига рухсат берилган.
Бугунги қадар вақтинча олиб кирилган ва муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситалари эгалари томонидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси худудига вақтинча олиб кирилиб аммо олиб чиқиб кетилмаган, олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситалари эгалари вилоят божхона бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.
Мурожаат учун телефонлар (66) 230-42-42 ва (66) 233-63-00 “Ишонч телефон”и
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси