10 ТА САВОЛГА 10 ЖАВОБ
(Абитуриентлар томонидан энг кўп берилган саволларга ДТМ Самарқанд вилояти бўлими ходимлари томонидан берилган жавоблари асосида)
1-савол. Мен карантин даврида Давлат тест марказининг диагностика тестларидан қандай фойдаланишим мумкин?
Жавоб: Давлат тест маркази томонидан тест топшириқлари очиқлигини таъминлаш мақсадида э-Синов тизими ишга туширилди. Бу тизим орқали абитуриентлар ҳар бир фан бўйича “Тест топшириқлари тўплами 2019” амалий қўлланмаларида нашр этилган тест топшириқлари тўпламларидан шакллантирилган вариантни ечиб, ўз билимларини синаб кўришлари мумкин. Мазкур тизим фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун телеграм мессенжерида ишга туширилган бўлиб, тизимдан @dtmxizmatbot телеграм бот орқали фойдаланиш мумкин.
2-cавол: Спорт бўйича Ўзбекистон ва жаҳон чемпионлари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинадими?
Жавоб: Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади (тиббиёт ва ҳарбий ОТМ дан ташқари).
Эслатма: Ушбу имтиёз олимпиада ўйинларига киритилган спорт турлари учун амал қилади.
3-савол: Касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари қайсилар?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4623-сонли Қарорига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари:
5111100 – Мусиқа таълими.
5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.
5112000 – Жисмоний маданият.
5112300 – Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.
4-савол: Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида маълумот берсангиз ва ушбу маълумотларни қаердан олишимиз мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловасига мувофиқ,
Мажбурий фанлар блокида ҳар бир фандан 15 тадан (жами 45та) савол, ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 31,5. Жами 3 та фандан тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 баллни ташкил этади.
Тест фанларининг иккинчи бўлимида бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўлиб, ҳар бир фандан 30 та (жами 60 та) савол, ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93. Жами 2 та фандан тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.
Умумий ҳолда, 2020/2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 баллни ташкил этади. Биринчи ва иккинчи бўлимдаги тест синовлари бир вақтда бўлиб ўтади.
5-cавол: Журналистика университетига ҳужжат топширганимиздан сўнг, бошқа университетларга ҳам ҳужжат топшириш имкони йўқлигини айтишди. Нима учун биз бошқа олийгоҳларга ҳужжат топшириш имкониятига эга эмасмиз?
Жавоб: Журналистика университетининг шифри бошқа университет шифрига тўғри келмаганлиги ва ижодий имтиҳонлар мавжудлиги сабабли абитуриентлар ҳужжатларини журналистика университетининг хоҳлаган учта йўналишига топширишлари мумкин. Бунда фақат бир йўналиш мавжудки, “Медиамаркетинг ва реклама” йўналиши журналистика фаолият турларига кирмайди ва шифр бошқа олийгоҳларга ҳам тўғри келади.
6-савол: Карантин даврида чет тили ўқитувчилари ойлик маошига устама ҳақ белгилаш бўйича навбатдаги имтиҳонлар онлине тарзда ўтказиладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 октябрда 2520 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” да имтиҳонлар онлине тарзда ўтказилиши кўзда тутилмаган.
7-савол. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўришимиз учун қайси китоблардан фойдаланишимиз керак?
Жавоб: Тавсия этилган дарсликлар 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати берилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича келтирилган адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида тузилган.
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (2 йиллик) учун 2019-2020 ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилган амалдаги дарсликларнинг электрон шаклини Халқ таълими вазирлигининг Ахборот таълим порталидан юклаб олишингиз мумкин. Мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарларни ввв.аим.уз сайти орқали юклаб олишингиз мумкин.
Тавсия этилган дарсликлар ва мустақил ўқиш учун китобларни ўқиш билан биргаликда https://dtm.uz/ – Давлат тест марказининг расмий веб-сайти даги “Фойдали маълумотлар” бўлимидан “Намунавий тест топшириқлари ва уларни ечиш бўйича тавсиялар”дан ҳам фойдаланишингиз мумкин. https://dtm.uz/info/recommendations).
8-савол: 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида, фанлар мажмуасида қандай ўзгаришлар бор?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4319-сон қарори асосида 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилиши белгиланган.
9-савол: 2020-2021 ўқув йили учун ҳужжат топшириш жараёни қандай шаклда кечади ва қачон бошланади?
Жавоб: Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш муддати бўйича ҳозирча ўзгариш йўқ, рўйхатдан ўтиш жараёнида аввалги йиллардаги баъзи муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат тест маркази томонидан унинг расмий веб сайти орқали рўйхатга олиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилди. Бу билан абитуриентларга Давлат тест марказининг расмий веб сайти орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилмоқда ва мазкур ўқув йилидан бошлаб жорий этиш кўзда тутилмоқда. Ушбу қулайлик натижасида абитуриентлар уйдан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу билан уларнинг вақти, сарф-харажати тежалади, шунингдек, асоссиз навбатлар юзага келишининг олди олинади. Мазкур тизимга кириш учун http..//abitur.dtm.uz/ веб сайтидан фойдаланилади.
10-савол: Мажбурий фанлар ва мутахассислик фанлар тестлари бошқа-бошқа вақтларда бўладими?
Жавоб: Олдин таъкидлаганимиздек, тест синовлари барчаси бир вақтда бўлиб ўтади. Бунда умумий 280.5 баллни ташкил этади. Умумий ҳолда, 2020/2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади.
Ҳурматли абитуриентлар, Давлат тест маркази фаолиятига оид ишончли хабарларни қуйидаги расмий манбалардан олишингиз мумкин!
https://dtm.uz Давлат тест маркази расмий сайти
https://t.me/rasmiydtm Давлат тест маркази телеграм канали
https://t.me/dtm_samarqand Самарқанд вилоят бўлими телеграм канали
murojaat uchun telefonlar: (99897)922-09-30, (99897)285-30-51
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими.