Ҳар қайси давлатда ҳуқуқ тизимига оид ҳужжатлар мавжуд. Аммо Конституцияга эга давлатлар камчиликни ташкил этади. Юртимизда ушбу қатъий белгилаб қўйилган қонун-қоидалар амалда бўлиб, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳар йили “Конституция билимдони” иншолар танлови ўтказиб келинади.
Яқинда вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур танловнинг вилоят босқичида бизнинг ҳам ўқувчи-ёшларимиз фаол иштирок этди. Коллежимизнинг 3-босқич ўқувчиси Гулноза Каримова 120 га яқин ёшлар ичида ўзининг ҳуқуқий саводхонлигини намоён этди. У иккинчи ўринга муносиб, деб топилиб, ташкилотчиларнинг II даражали дипломи ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эса туманимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчининг устозларидан олган билимларига муносиб жавоби бўлди.
Хуршид БОЗОРОВ
Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг
маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари.