Умар бешта қўйини оёқларини боғлаб, қўшниси Собирнинг “Исузи” машинасига олиб чиқди. Қўшниси билан бозор томонга кетаркан “қўйларнинг ҳар бирини шунчадан пулласам, режадаги харажатларимдан ҳам бироз пул ортиб қолар экан. Ишқилиб, яхшироқ мижоз учрасинда, бозорим чаққон бўлиб, тезроқ қўйларни пулласам бўлгани”, деган ўй кечарди хаёлидан. Униг хаёлини Собир бузди. У машина бошқараётгани учун Умарга қарамасдан:
-Ўзи қишлоқдаги энг қўйи кўп одам сиз. Тўқсонта қўй қилибсиз, ҳаммасини сотсангиз шаҳардан уй берар эди, - деди.
-Уй берса берар, лекин вақт ўтган сайин қўйлар сони ортиб боряптида, пул кўпайгани яхши-ку! - деди жилмайиб Умар.
Орадан ярим соатлар чамаси ўтиб, машина бозорга етиб келиб тўхтади. Иккаласи машинадан тушиб, орқа эшикни очганларида бешта қўйи ҳам жон таслим қилганини кўриб, Умарнинг кўзи олайиб, юзи оқариб, бўзариб, секин ерга ўтириб қолди. Ахир у қўйларнинг пулларига нималарни олишни режа қилмаганди дейсиз. Орадан бироз вақт ўтиб эса ҳушини йўқотди. Бу воқеадан кейин Умар хасталаниб шифохонада ётиб қолди. Вақт ўтган сайин соғлиги ёмонлашиб борар, кўзига ҳавога совурилган пуллар кўринарди. Унинг соғлигини тиклаш учун хотини бирма-бир барча қўйларни сотди.
Умар шифохонадан соғайиб чиққач, уйга келиб, даставвал оғилхона томон юрди. Не кўз билан кўрсинки, оғилхонада тўқсонта қўйдан бор-йўғи учтагина қолганди... Буни кўриб Умарнинг яна бошидан ҳуши учди...
Бойлигинг буюрсин-да, деб бежиз айтилмаган!
ШоҳжаҳонАБИРҚУЛОВ,
3-умумтаълим мактаби ўқувчиси.